...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев Қурбон ҳайитига доир фармонни имзолади. Байрамда қўшимча дам олиш кунлари белгиланди


13:51, 16.08.2018 Жамият
 16 702

Байрамда қўшимча одамларга қулайлик яратиш учун баъзи иш кунларигаа ўзгартириш киритилган.

Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги Президент Фармони қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг жорий йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 21 август сешанба кунига тўғри келиши ҳақидаги мурожаатини инобатга олиб, жорий йил 21-23 август кунлари мамлакатда байрам сифатида кенг нишонланиши белгиланди.
 
Фармонда 2017 йил 28 декабрдаги фармонда назарда тутилган 2018 йил 24 август кундаги дам олиш куни 22 август чоршанба кунига кўчирилиши белгиланган.
 
Қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчиришга оид мазкур фармонда, шунингдек, 25 август шанбадаги дам олиш кунини 23 август пайшанба кунига кўчирилиши белгиланганди.
 
Шунга кўра, жорий йил 21–23 август кунлари 5 кун ишлайдиганлар учун, 21-22 август кунлари 6 кун ишлайдиганлар учун дам олиш куни ҳисобланади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Қурбон ҳайити Шавкат Мирзиёев фармон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар