“Қўмондонлик-тактик тарбиявий ва мафкуравий ишлар” мутахассислиги бўйича офицерлар тайёрлаш таълим тизими йўлга қўйилади.
Ҳафтанинг ҳар жума куни “Маънавий юксалиш ва ватанпарварлик куни” этиб белгиланди. Бригадаларда (уларга тенглаштирилган ҳарбий қисмларда) ва алоҳида батальонларда “ҳарбий психолог” (офицер) лавозими жорий этилди.
Бундан ташқари, ҳарбий округлар бошқарув аппаратларида “психолог”, “етакчи социолог”, бригадаларда ва алоҳида батальонларда “ҳарбий қисм командирининг маънавият ва маърифат ишлари бўйича маслаҳатчиси – Маданият маркази бошлиғи” (Қуролли Кучлар хизматчиси) лавозимлари жорий этилиб, уларга қўшимча устама пул тўланиши белгиланди.
2018-2019 ўқув йилидан бошлаб Қуролли Кучлар Академияси Умумқўшин факультети базасида қўшимча “Қўмондонлик-тактик тарбиявий ва мафкуравий ишлар” мутахассислиги бўйича офицерлар тайёрлаш таълим тизими йўлга қўйилади.
Шунингдек, Мудофаа вазирлиги тизимидаги мавжуд офицерлар уйлари Маънавият ва маърифат марказига айлантирилиб, марказ ҳузурида “Турон” театр студияси ташкил этилади.