
Лойиҳа Осиё тараққиёт банки томонидан 1 миллион 152 минг доллар миқдорида молиялаштирилган.
Осиё тараққиёт банки томонидан 1 миллион 152 минг доллар миқдорида молиялаштирилган мазкур лойиҳа бўйича кенг кўламдаги қурилиш-таъмирлаш ишлари тумандаги “2-кўчма механизациялашган колонна” масъулияти чекланган жамияти қурувчилари томонидан амалга оширилди.
Қисқа вақт давомида насос станцияси биносини реконструкция қилиш баробарида 21 километр узунликдаги ўрта босимдаги ҳамда хонадонларга борадиган 11,7 километр узунликдаги сув тармоқлари тортилди, дейилади хабарда.
Реконструкция ишларидан сўнг бутунлай янгича қиёфа касб этган сув тақсимлаш станциясига замонавий насослар ўрнатилган.
Аҳолини сифатли ичимлик суви билан таъминлашга қаратилган дастур асосида Хўжайли, Кегейли, Шуманай ва Беруний туманларида ҳам шу каби сув тақсимлаш станцияларини реконструкция ва таъмирлаш ишлари изчил олиб борилмоқда.