...
МЕНЮ
ONLINE TV

ОТБ Ўзбекистондаги ваколатхонасига янги раҳбар тайинлади


19:03, 21.12.2018 Жамият
 2 397

Янги раҳбар ОТБнинг 2019-2021 йилларга мўлжалланган бизнес режасини ишлаб чиқади.

Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Ўзбекистондаги ваколатхонасига Синди Малвичинини янги раҳбар этиб тайинлади.
 
Малвичини хоним ОТБнинг Ўзбекистондаги фаолиятига раҳбарлик қилади ва банкнинг 2019-2021 йилларга мўлжалланган бизнес режасини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий қилинишини назорат қилади.
 
ОТБнинг бизнес режаси ва стратегияси инфратузилма инвестициялари, инсон капитали ва хусусий секторни ривожлантириш орқали мамлакатнинг узоқ муддатли ривожланишини қўллаб-қувватлашга қаратилган.
 
Синди Малвичини АҚШ фуқароси бўлиб, иш фаолиятини 2005 йил ОТБда бошлаган ва турли раҳбарлик лавозимларида фаолият олиб борган. Янги лавозимига тайинлангунча, Малвичини ОТБнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбарига ўринбосар ва раҳбар вазифасини вақтинча бажарувчи бўлиб ишлаган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Осиё тараққиёт банки Синди Малвичини 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар