Вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида сирли тадбирда иштирок этган актёр Сардор Сайдуллаев билан боғландик.
Аввалги мақолада айтиб ўтганимиздек, ижтимоий тармоқлар орқали тарқалаётган тўй суратлари клип ёки кино суратга олиш жараёнида туширилган бўлиши ҳам мумкин. Аммо ҳозирча унда иштирок этган машҳурлар ўзларининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига тўй суратларини жойлаштириб, сир бой бермаган ҳолда икки ёшни табрикламоқдалар.
Вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида сирли тадбирда иштирок этган ва тўй суратларини ўзининг ижтимоий саҳифасига жойлаштирган актёр Сардор Сайдуллаев билан боғландик.
“Очиғини айтганда, мени ушбу тадбирга шошилинч равишда бошловчиликка чақиришди. Бироз тобим йўқ бўлса-да, тадбирга бордим. Тадбир кичик кафеда бўлиб ўтди. Бошловчи сифатида мендан келин ва куёв келганини эълон қилишни сўрашди. Не кўз билан кўрайки, Шароф Муқимов ва Сетора Алимжонова кириб келишди. Мен учун ҳам ҳаммаси кутилмаганда содир бўлди. Ўйлашимча, бу ҳақиқий тўй эмас. Чунки, меҳмонларнинг сони жуда кам эди. Бундан ташқари, атрофдагилардан узук тақиш жараёни видеога олингач, қайтариб беришларини айтиб, никоҳ узукларини бериб туришларини айтишди. Тадбир давомида бу махсус тайёрланган лойиҳа эканини эшитдим”, дейди актёр.
Хўш, бу йўсиндаги бачканалик кимга керак? Ёки Шароф Муқимов ўз рейтингини шу орқали тикламоқчими? Актриса Сетора Алимжоновага ушбу лойиҳадан нима наф? Балки бу ерда катта пул роль ўйнаган бўлиши мумкин. Лекин иккиси ҳам пулга зориққан одам эмас-ку! Ёки халқни алдаб юриш уларга ёқармикан?!