...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эҳтиёж баланд ҳудудларга 50 та тез тиббий ёрдам автомобили берилди


11:28, 30.03.2017 Жамият
 2 256

2017 йилнинг ўзида 1200 та тез тиббий ёрдамга ихтисослаштирилган автотранспорт воситалари харид қилиниши ҳам белгиланган

Жорий йилнинг 16 март куни мамлакатимиз Президентининг “Шошилинч тиббий ёрдамни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони имзоланган эди. 

Ҳужжатда соҳани ривожлантиришга доир кўплаб вазифалар қаторида кечиктириб бўлмайдиган вазиятларда беморлар ҳаётини сақлаб қолиш мақсадида шошилинч тиббий ёрдам хизмати муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, тизимнинг транспорт паркини бойитиш учун давлат бюджети ва бошқа маблағлар ҳисобидан 2017 йилнинг ўзида 1200 та тез тиббий ёрдамга ихтисослаштирилган автотранспорт воситалари харид қилиниши ҳам белгиланган эди. 

Айни кунларда зарур воситалар билан жиҳозланган 50 дона “Damas AMB” русумидаги тез тиббий ёрдам автомобили харид қилиниб, эҳтиёж баланд бўлган ҳудудларга берилди, дея хабар берди Соғлиқни сақлаш  вазирлиги Ахборот хизмати.
Бобур Жалолов
 

Теглар:Тиббий ёрдам Damas 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар