...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бепул тиббий хизматлардан қандай фойдаланиш мумкин?


17:21, 20.11.2018 Жамият
 2 614

Бепул тиббий хизматларнинг турлари ва ҳажми хусусий тиббиёт муассасалари томонидан мустақил равишда белгиланади.

Фуқаролар бепул тиббий хизматлардан қандай фойдаланишлари мумкин? Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар берди.
 
Президент қарорига мувофиқ, хусусий тиббиёт муассасалари 2022 йилнинг 1 январига қадар барча турдаги солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод этилган.
 
Бунда бўшаган маблағлар, шу жумладан аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига бепул тиббий хизматлар кўрсатишга йўналтирилиши лозимлиги белгилаб қўйилган.
 
Хусусий тиббиёт муассасалари томонидан кўрсатиладиган бепул тиббий хизматлардан (стоматология ва косметология хизматларидан ташқари) фойдаланиш учун шахсни ва ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламга мансубликни тасдиқловчи ҳужжатларнинг мавжудлиги (масалан, I гуруҳ ногиронлиги тўғрисидаги маълумотнома) асос бўлади.
 
Бунда бепул тиббий хизматлар ҳажми ва сарфланадиган маблағлар миқдори солиқ имтиёзлари тақдим этилиши натижасида ҳақиқатда бўшаган жами маблағларнинг 25 фоизидан кам бўлмаслиги лозим (масалан, имтиёз натижасида 100 млн сўм маблағ қолса, шунинг 25 млн сўми бепул хизмат кўрсатиш учун сарфланади).
 
Бепул тиббий хизмат олиш учун Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий веб-сайтидаги махсус электрон базага мурожаат юбориш (бунда мурожаатлар мурожаат этувчиларнинг навбати кўрсатилган ҳолда онлайн тизимга киритиб борилади) ёки хусусий тиббиёт муассасаларига бевосита мурожаат қилиш мумкин.
 
Тиббий хизматлар ойма-ой тақсимот асосида навбат бўйича кўрсатилади.
 
Хусусий тиббиёт муассасалари томонидан кўрсатилиши режалаштирилган бепул тиббий хизматлар йиллик ҳажмининг ойма-ой тақсимоти муассасага кириш ёки мижозлар учун кўринадиган жойда жойлаштирилиши лозим.
Манзура Сайфиддинова

Теглар:Бепул тиббий ёрдам Хусусий тибиёт муассасалари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар