...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бош прокуратура: фуқаро шикояти ўрганилиб, мансабдор жазоланди


17:25, 20.11.2018 Жамият
 4 926

“Ўзагросуғурта” АЖ Навоий вилоят филиали устидан шикоят тушган.

Фуқаро Ф.Эргашеванинг “Ўзагросуғурта” АЖ Навоий вилоят филиали мансабдор шахсларининг ҳаракатларидан норозилиги ҳақидаги мурожаати Бош прокуратура томонидан кўриб чиқилди.
 
Аниқланишича, филиал бошқарувчисининг жорий йилнинг 18 октябрь куни буйруғига асосан Ф.Эргашева билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.
 
Бош прокуратуранинг маълум қилишича, ўрганишда, мазкур буйруқ қонунга зид эканлиги аниқланиб, унга нисбатан протест келтирилган ва бекор қилиниши таъминланган.


 
Шунингдек, “Ўзагросуғурта” АЖ Навоий вилоят филиали бошқарувчиси А.Қувоновга МЖтКнинг 49-моддаси билан маъмурий жарима жазоси қўлланилди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Ўзагросуғурта Мурожаат Бош прокуратура 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар