...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эҳ, Калифорния! Уни яна нималар кутяпти?


17:12, 20.11.2018 Олам
 4 343

Калифорния ёнғинларининг келгусидаги оқибатлари.

9 ноябрь куни Малибу штатининг Тинч океанига туташ соҳилларида автомобиль йўлининг иккала томонидаги электр узатиш линияларининг ёниб кетгани сабаб Вулсида даҳшатли ёнғинлар келиб чиққани хабар қилинганди. 
 
Камп ва Хилл ҳудудлардаги ёнғин оқибатида 111 минг гектар ер ёниб, кулга айланди. Штатнинг шимолий қисмида рўй берган бу тўқнашув Калифорния тарихидаги энг мудҳиш ва ҳалокатли ҳодиса бўлиб қолди.
 
Сўнгги қирқ йил ичида ғарбий АҚШдаги глобал ҳарорат деярли икки боробарга ошди. Бу иссиқлик ҳудуднинг ўрмонли қисмларига катта салбий таъсир кўрсатди. Бир неча ой мобайнида ўт ўчириш мавсуми узайтирилди, ўсимлик ва дарахтларни олов ҳамда иссиқ ҳарорратга чидамли бўлиши учун қатор чоралар кўрилди.
 
Калифорния аср бошидан бери ҳар доимгидан ҳам кўпроқ ёниб кетмоқда. Штатдаги 20 та кучли ёнғиндан 13 таси ХХ аср  ичида содир бўлган бўлса, қолган еттитаси эса аср бошидан ҳозирга қадар тўғри келади. Бунинг асосий сабаби сифатида глобал ҳароратнинг кескин ошиб бориши кўрсатилмоқда.



Ҳукуматнинг экология бўйича мутахассисларининг ҳисоботида ёзилишича,  иқлим ўзгариши натижасида АҚШ ўрмонларининг кўпчилигида ёнғин, ҳашаротлар инфилтрацияси, қурғоқчилик ва қатор муаммолар келиб чиқмоқда. Ўрмонларда карбонат ангидридни совутиш ва сақлаш тизими муҳим ҳисобланади, лекин келгусида бу жараён даражаси кескин пасайиши башорат қилинмоқда. 
 
Келажакда ўрмонларнинг қандай ривожланиши экстремал ҳодисаларнинг юзага келиш частотасига ҳамда ўртача иқлим шароитида юз берадиган ўзгаришларга боғлиқ.
 
Иқлим ва ёнғин ўртасида кучли муносабат мавжуд бўлиб, ХХI аср учун қилинган иқлим прогнозларида Ғарбий АҚШ ўрмонлари тез-тез катта ва кучли ёнғинларни бошдан кечириши кўрсатилган. Шундай бўлса-да, шарқий ҳудудларда бундай талофатлар нисбатан камроқ кузатилади.   
Соҳибжамол Каттаева

Теглар:Калифорния ёнғин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!