...
МЕНЮ
ONLINE TV

Италиялик дизайнер соф олтиндан пойабзал ясади


11:01, 30.03.2017 Бу қизиқ
 2 437

Ҳозирча бундай туфлиларга Саудия Арабистони, Қатар, БАА каби яна бир қатор мамлакатлардан буюртма берилган.

Италиялик дизайнер Антонио Вьетри 24 каратли тоза олтиндан ишланган оёқ кийимини ясади. Бу ҳақда “Daily Mail” хабар қилди.
 
Пойабзални тайёрлашда Вьетри қора ва кўк замшдан ҳам фойдаланган. Замш устига эса тилла пластинкалар чарм ёрдамида маҳкамланган. Оёқ кийимиинг бу қисмини безак ва асосий қисм дейиш мумкин.
 
Вьетрининг сўзларига кўра, Италиянинг Турин шаҳридаги устахонасида оёқ кийимини яратиш устида кўп ишлаган.
 
“Мен олтиннинг қаттиқлиги ва оёқ кийими учун ишлатиладиган мато ўртасидаги мутаносибликни топишда қийналдим. Гап унинг харидорлар учун қулай бўлиши, сотиб олган киши бемалол, қийинчиликларсиз кийиб юриши учун қулай бўлишида эди”, дейди Вьетри.
 
Дизайнер ушбу буюртмаларни оёқ ўлчамини 3D-сканер қилиш орқали яратган. Бир жуфт оёқ кийимида жами 230 грамм олтин мавжуд.
 
Эркаклар учун мўлжалланган бундай туфлини 25 минг еврога буюртма қилиш мумкин. Яқинда дизайнер худди шу тарзда аёллар туфлисини ҳам ясамоқчи. Аёллар пойабзалига 30 минг еврога буюртма бериш мумкин бўлади.
 
Ҳа, айтганча, буюртма эгасига махсус лакланган қутида, вертолёт ёрдамида етказилади.
 
Ҳозирча, бундай туфлиларга Саудия Арабистони, Қатар, БАА каби яна бир қатор мамлакатлардан буюртма берилган. 
Умида Якубова

Теглар:Олтин пойбзал 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!