Бу сафар биратўла 4 нафар машҳур санъаткорларнинг лицензияси тугатилди.
Лицензиатлар Тоҳир Содиқов, Азиза Ниёзметова, Шароф Муқимов ва Шерали Бекмуродов билан тузилган лицензия битимининг 4.2.-бандида назарда тутилган шартлар бузилгани сабабли ушбу хонандалар номига берилган лицензиянинг амал қилиши “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 9 декабрдаги 354-сон Қарори билан тасдиқланган низомнинг 17-бандига асосан 2017 йил 11 июлдан тугатилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ хонандалар Шаҳноза Отабоева ва Дилмурод Султоновнинг лицензиялари ҳам тугатилган эди.