Ниёзметова 2017 йил, 45 ёшни қаршилаганда тўртинчи фарзандини дунёга келтирган эди.
Азиза Ниёзметова жорий йил бошида ўпка саратони хасталигига чалинган эди. Январь ойларида аломатлари кўринган касаллик ортидан Ҳиндистонгача боргани, бироқ шифокорлар даво топа олмагани ҳақидаги гаплар етиб келди бизга.
Ниёзметова 2017 йил, 45 ёшни қаршилаганда тўртинчи фарзандини дунёга келтирган эди.
У олти болага оналик қилди. Умрининг сўнгги йилларида яна икки норасидани ўз оиласи бағрига олиб, уларга оналик қилган.
Хонанда охирги 2-3 ойда яқин дўстларига ҳам кўриниш бермаган. Санъаткор дўстлари унинг Хоразмга қайтиб кетганидан ҳам бехабарлигини, Ниёзметова телефонларга жавоб бермаганини айтишмоқда.
Азиза Ниёзметованинг ижоди 2000 йилларга бориб тақалади. Ўша вақтларда Хоразмдан чиққан хушовоз Азизанинг “Кишмиш” қўшиғини эшитиб, унинг нолаларига маҳлиё бўлмаганлар камдан кам учрарди. Хонанда ўтган йиллар давомида салмоқли ижод қилди, ўзидан юзлаб яхши қўшиқлар қолдирди.
“Qalampir.uz” таҳририяти аъзолари номидан Азиза Ниёзметованинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.