...
МЕНЮ
ONLINE TV

Азиза Ниёзметованинг кийиниши ва пардозини танқид қилганларни хонанда “тупой”га чиқарди


16:46, 05.04.2016 Шоу-бизнес
 37 335

Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмоновани танқид қилган интернет фойдаланувчилари Азиза Ниёзметовани ҳам аяб ўтирмади.

Яқиндагина Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова Тошкентдаги ресторанлардан бирида тақдим этган концертига жуда очиқ либосда боргани учун мухлислар танқидига учраган эди. Куни кеча худди шунга ўхшаш ҳолат хонанда Азиза Ниёзметовада ҳам такрорланди.

Гап шундаки, хонанда Азиза Ниёзметова ойнага қараб туриб, ўзини ўзи суратга олган. Пардоз-андозни ўрнига қўйиб, гуллар олдида қошини чимириб суратга тушган Ниёзметова суратни Instagram’даги саҳифасига жойладию балога қолди. Хонанданинг суратига тинимсиз изоҳлар қолдирилди. Уларнинг аксариятида интернет фойдаланувчилари Азиза Ниёзметованинг очиқ ва тор либослар кийишини ҳамда ҳаддан зиёд пардоз қилишини ёзишганди. Албатта, хонанданинг тарафини олиб, уни оқлаганлар ҳам кўп бўлди. Бироқ Азиза Ниёзметова изоҳлар орасидан ўзигагина ижобий кўринганларини қолдириб, қолганларини ўчириб юборди.

Хонанда уни қоралаб, танқид қилиб изоҳ қолдирганларни ҳам аяб ўтирмади, гап сандиғидаги энг сараларини жавоб қилиб йўллади.

Фойдаланувчилардан бири эса Азиза Ниёзметовани Юлдуз Усмонованинг шогирдилигини айтиб, “Нима бўлибди, Юлдуз ҳам шунақа кийинади-ку...”, – дея изоҳ қолдирди. Бу мухлиснинг берган далдаси Ниёзметовага ёқиб тушди чоғи, унинг модасини тушунмайдиганларни бирваракайига “тупой”га чиқарди.

Бугунги мухлис кечагисидан анча фарқ қилади. У хонанданинг нафақат қўшиғига, балки одоби, саҳна маданиятига ҳам эътиборли. Шу сабаб Азиза Ниёзметова қоралаганларни “тупой”га чиқармай, танқидлардан тўғри хулоса чиқарса, ёмон бўлмасди. 

Теглар:Азиза Ниёзметова Юлдуз Усмонова Instagram 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Мохира
11:21 07.05.2016

Башарангизни бўямасдан, саводингизни чиқаринг Азизахон. Нега шоу-бизнес хонандалари (санъаткорларга тегишли эмас, хақиқий санъаткорлар бирор олий ўқув юртини тугатишган) давлат тилини билишмайди. Бу нарса қўшиқ куйлаганида хам, комментарий ёзганида ҳам яққол кўзга ташланмоқда. Нутклари умуман йўқ. Нега улар саводсиз ?! Мана энди тушунарли нима учун "Ўзбекнаво" уларни текинга ўқитаётгани. Чунки аввал уларга АЛИФБОни ўргатса керак, савоб бўлади, ўқитинглар. 10-15 йил аввалроқ қилиш керак эди буни. Яна бир нарса шоу-бизнес хонандалари 30-40 ёшдагилари саҳнага чиқиб эркаланишади. Ёшига ярашмаган қилиқлар, интонациялар. Булар фақат ғашингни келтиради. Сал жиддийроқ (русчасига скромный), бўлинглар.


Мохира
18:01 06.05.2016

Мухлиса, буларни юзини совунлаб ювганида кўринг. Даҳшатни ўзи. Шунинг учун килолаб ранг суришади. Худди тўтиқушни ўзи. Ёки циркдаги масхарабозга ўхшайди.


Мухлиса
12:01 04.05.2016

Войбўў, грими бунча хунук бўмаса, ўзлари тупойчасига грим қиларканлару


BF
14:41 30.04.2016

to'g'ri Aziza Niyozmetova hech kimni haqoratlashga haqqi yo'q agar tanqidni ko'tara olmasa nima uchun sanatkor bo'di.San'atkor degan hamma narsaga yaxshi tomondan qarashni bilishi kerak.Har bir fikr bildirgan odamga qarshilik qilavermasdan


FR
16:35 28.04.2016

Odamlani haqorat qilish kop kotta hotinga umuman yarashmidi! Yosh honandalani kiyinishini gapiramiz Kotta ayol honandalarimiz uladan ozaman divottiyu!!! Uyat!!! Shu ayol eng avvalo ozidan uyalmasmikin? Farzandlaridan uyalmasmikin???



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!