...
МЕНЮ
ONLINE TV

Халқ таълими вазири онлайн алоқага чиқди


14:19, 16.01.2016 Жамият
 3 505

Мулоқот давомида ўқитувчилар, журналистлар, ота-оналар, талабалар ва ўқувчи-ёшлар фаол иштирок этишмоқда.

Бугун 16 январь куни соат 10:00 дан бошлаб айни пайтга қадар Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири Улуғбек ИНОЯТОВ билан онлайн мулоқот ўтказилмоқда. Бу ҳақда вазирлик сайти хабар берди.

Онлайн-мулоқот Халқ таълими вазирлигининг расмий www.uzedu.uz веб-сайтидаги форумда бўлиб ўтмоқда.
 
Мулоқот давомида ўқитувчилар, журналистлар, ота-оналар, талабалар ва ўқувчи-ёшлар фаол иштирок этишмоқда. Улардан кўплаб қизиқарли ҳамда долзарб саволлар, таклиф, мулоҳазалар келиб тушмоқда.

Факт:
Бугунги кунга келиб Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тасарруфида 9698 та умумтаълим мактаблари фаолият юритиб келмоқда. Улардан 9.586 таси 9 йиллик, 25 таси бошланғич ва 87 таси махсус мактаблардир.  Ушбу мактбабларда жами 4.520.826 ўқувчи таҳсил олиб келмоқда. Жорий йилда мактабларнинг 9 синфини 482.220  нафар ўқувчи тамомлайди.

Теглар:Улуғбек Иноятов Халқ таълими вазири 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар