Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган тўқимачилик маҳсулотлари – матолар, кийим-кечаклар, гиламлар Японияда ўз ҳаридорларини топаяпти.
Кунчиқар мамлакатда сўнгги йилларда халқимиз маданияти, анъаналари-ю номоддий меросига, тарихига бўлган қизиқиш сабаб турли тадбирлар, кўргазмалар ва тақдимотлар ташкиллаштирилмоқда.
Кентаро Иваи – Томиока шаҳри мери ҳам мамлакатизда бир неча марта меҳмон бўлганини ва бу ердаги ижобий ўзгаришларга гувоҳ бўлганини айтиб ўтди. "Жаҳон" ахборот агентлигига берган интервьюсида Ўзбекистон ҳақида илиқ фикрларини билдирди:
— Мустақиллик йиллари давомида мамлакатнинг шаҳар ва қишлоқдаги қиёфаси тубдан ўзгариб кетди. Ҳамма жойда янги завод ва корхоналар, инфратузилма объектлари, замонавий уй-жойлар қурилмоқда, аҳолининг фаровонлиги даражаси изчиллик билан ошиб бормоқда.
Шунингдек, жаноб Кентаро Иваи “Made in Uzbekistan” белгиси туширилган тўқимачилик маҳсулотлари – матолар, кийим-кечаклар, гиламлар Японияда ўз ҳаридорларини топаётганини ва бундай натижа ўзбек енгил саноатидаги ўсиш суратлари юқорилигига ишоралигини айтиб ўтди.