...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шерали Жўраев баҳорда альбом тақдимотини ўтказади


15:00, 16.01.2016 Шоу-бизнес
 5 209

Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраевнинг навбатдаги альбомидан 10 дан ортиқ лирик қўшиқлар жой олади.

Куни кеча хонанда Зоҳиршоҳ Жўраев узоқ танаффусдан сўнг куйлаган “Мама” номли қўшиғига клип суратга олдириб, тақдимот маросимини ўтказгани ҳақида хабар берган эдик. Концерт дастурига уланиб кетган тақдимотда Зоҳиршоҳнинг отаси, Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев ҳам иштирок этган эди. Мухлислар ва санъат аҳли қаршисида бир неча қўшиқларини куйлаган ҳофиз жорий йилнинг март ойларида янги қўшиқлари жамланган мусиқий альбомини тақдим этишни режалаштираётганини маълум қилди.

Мусиқий альбом муқоваси учун истеъдодли фотограф Муҳиддин Али билан янги фотожамланма тайёрлаган Шерали Жўраевнинг навбатдаги альбомидан 10 дан ортиқ лирик қўшиқлар жой олади.

Маълумотларга қараганда, Зоҳиршоҳ ҳам янги мусиқий альбоми тақдимотини баҳорга мўлжаллаяпти. Шоҳжаҳон Жўраев эса ўтган ҳафта мухлислар эътиборига “Тилло узук”  номли янги қўшиғи ва клипини тақдим этди. Сулола 2016 йилда ижодга маҳкам бел боғлаган кўринади. 

Теглар:Шерали Жўраев Шоҳжаҳон Жўраев Зоҳиршоҳ Жўраев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!