...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шоҳжаҳон Жўраев “Битта бўлсин...”га рақсга тушган аёл ҳақида гапирди


18:09, 12.11.2018 Шоу-бизнес
 42 971

Биздан кўпчилик бу видеога муносабатимизни тинмай сўрагани ва барча интернет тармоқларида тарқаб кетгани учун изоҳ ёзиб қўйишга мажбур бўлдик.

Аввалроқ, хонанда Шоҳжаҳон Жўраевнинг “Битта бўлсин, зўр бўлсин” номли қўшиғига аёл кишининг рақсга тушгани тасвирланган видео ижтимоий тармоқларла тарқалиб, баҳс-мунозараларга сабаб бўлаётгани ҳақида ёзган эдик.
 
Хонанда Шоҳжаҳон Жўраев ҳам ушбу видеога муносабат билдираркан, видеони тасвирга олган ва уни тарқатганларни айблади. У шундай дейди:
 
“Биздан кўпчилик бу видеога муносабатимизни тинмай сўрагани ва барча интернет тармоқларида тарқаб кетгани учун изоҳ ёзиб қўйишга мажбур бўлдик.
 
“Битта бўлсин, зўр бўлсин” қўшиғига ижро этилган бу опахоннинг рақси бутун республикамиз бўйлаб Telegram тармоқларида яшин тезлигида тарқаб кетди. Рақсга келсак, рақс жуда ажойиб тарзда, ҳудди маҳоратли раққосалардек ижро этилган. Кўриб турганингиздек опахон бегоналарнинг олдида эмас, оиласи,  ўз яқинлари,  қариндош-уруғлари билан бир даврада хурсандчилик қилиб ўтирганларида рақсга тушганлар. Лекин даврада ўтирган қариндошлар бу видеони тарқатмасалар янаям тўғри иш бўларди. Чунки кўпчилик билмасдан опахоннинг рақсини салбий баҳолашмоқда. Бу опахоннинг айби эмас, айтиб ўтганимиздек, у ўз оиласи даврасида рақсга тушяпти.  Аксинча, айбни видеони тарқатганларга қаратиш керак деб ўйлаймиз. Ва бошқа ҳеч ким бундай оила даврасидаги ҳолатларини тарқатмасликларини сўраб қоламиз. Чунки бу аёл ҳам кимнингдир онаси,  кимнингдир жуфти ҳалоли ёки опаси, синглиси!
 
Сиз ўз онангизга ёки опа-сингилларингизга буни раво кўрасизми?! Асло йўқ! Шундай экан қўлингиздаги телефоннинг камерасини ёқишдан олдин бир зум ўйланинг: керакми шу?!!
 
Нима бўлганда ҳам бундай истеъдодли, санъатга бўлган меҳри баланд опахонларимизга узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилаб ва шундай кўтаринки руҳда ўзларига ва ўз яқинларига хуш кайфият улашишдан асло толиқмасликларини сўраб қоламиз”.

Теглар:Шоҳжаҳон Жўраев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!