Интернетдагиларнинг тахмин қилишларича, Шоҳжаҳон соч эктирган бўлиши мумкин.
Хонанда сочини шу даража калта қилиб олдирганми ёки унда ҳам актёр Алишер Узоқовники каби соч тўкилиши билан боғлиқ муаммолар бошланганми, буниси номаълум. Бироқ хонанда сурат остига қуйидагича изоҳ қолдирди:
“Янги қиёфа, янги дўстлар, янги мухлислар, янги ғоялар... Бош кийимсиз янги қиёфадаги биринчи оммавий сурат. Ғийбатчилар, бошланг энди...”.
Бу сурат кўп ўтмай Telegram мессенжерида ҳам тарқашга улгурди. Шоҳжаҳоннинг ҳамкасби Машҳурбек билан тушган суратида эса қиёфаси янада яқинроқ кўринган. Интернетдагиларнинг тахмин қилишларича, Шоҳжаҳон соч эктирган бўлиши мумкин.
Дарвоқе, ижтимоий тармоқларда унинг сурати остига қолдирилаётган аксарият изоҳларда мухлислар хонанданинг концерт беришини интизорлик билан кутаётганини маълум қилишган.