...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эрдўғанга қаршилар АҚШда ҳам топилди


12:29, 02.04.2016 Олам
 3 148

Давлат департаменти вакили: Биз сўз эркинлиги ва тинч намойишларга ҳурмат билан қараймиз.

31 март,  пайшанба куни Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ядро хавфсизлиги бўйича ўтказиладиган саммитда иштирок этиш учун АҚШга келган эди.  У 1 апрель куни Яқин Шарқдаги ҳозирги аҳвол,  терроризм,  муҳожирлар муаммоси ва бошқа масалар юзасидан Брукингс институтида нутқ сўзлади. Бир қанча журналистлар унинг чиқишида иштирок этмоқчи бўлдилар, лекин президент соқчилари бунга қаршилик кўрсатдилар. Туркия президенти соқчилари, журналистлар ва Эрдўған сиёсатига қарши одамлар ўртасида келиб чиққан можарони бартараф этиш учун Вашингтон полицияси жалб этилди.
 
АҚШ Давлат департаменти Вашингтонда Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған қўриқчилари ва намойишчилар ўртасида бўлган воқеага изоҳ берди.  Бу ҳақда “The Washington Post” хабар бермоқда.
 
“Биз Брукингс институтидаги турк қўриқчилари ва намойишчилар ўртасидаги тўқнашувдан воқифмиз. Биз сўз эркинлиги ва тинч намойишларга нисбатан ҳурмат билан қараймиз.  Бу ҳақда бундан олдин ҳам кўп бор таъкидлаганмиз. Тинч намойишчиларга қарши бундай ҳаракатга йўл қўйиб бўлмайди”, – дейди Давлат департаменти вакили Элизабет Трюдо.
 
Трюдо Эрдўғаннинг Брукингс институтида нутқ сўзлаётган пайтда, ташкилотчиларнинг журналистларга савол беришни тақиқлаб қўйганлари ҳақида изоҳ бермади.
 
“Агар сиз мендан журналистлар билан боғлиқ вазият ҳақида сўрамоқчи бўлсангиз, бу учун Брукингс институтига мурожаат қилинг”, – дея таъкидлади Трюдо.
 Руслан Сулаймонов

Теглар:Ражаб Тойиб Эрдўған АҚШ Элизабет Трюдо 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!