...
МЕНЮ
ONLINE TV

#Hamburg2017: Иқболжон Холдоров – кумуш медаль соҳибига айланди


10:25, 03.09.2017 Спорт
 2 030

Сенсацион тарзда финалга етиб борган Иқболжон Холдоров финал жангини ўтказди.

Германиянинг Гамбург шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионатининг финал жанглари давом этмоқда.
 
Сенсацион тарзда финалга етиб борган ўзбекистонлик боксчи Иқболжон Холдоров 2 сентябрь куни финал жангини ўтказди.
 
-64 кг вазн тоифасида бўлиб ўтган жангда 20 ёшли Иқболжон кубалик Энди Круз Гомес билан рингга кўтарилди.
 
Бироқ финал баҳсида илк марта рингга кўтарилган Холдоров тажрибали рақибига 0:5 ҳисобида мағлуб бўлди.
 
Шундай бўлсада, Иқболжон Холдоровни кумуш медаль билан табриклаб қоламиз.
 
Эслатиб ўтамиз, бироз авввал Ҳасанбой Дўсматов ва Жасурбек Латипов кубалик рақибларига финал жангида мағлуб бўлишгани ҳақида хабар берган эдик.
Акмал Эшонхонов

Теглар:Иқболжон Холдоров 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!