...
МЕНЮ
ONLINE TV

Asian Games. Иқболжон Холдоров ҳам ярим финалда


12:41, 29.08.2018 Спорт
 2 066

Бугун яна икки нафар ўзбек боксчилари чорак финалда ўз жангларини ўтказадилар.

Осиё ўйинлари мусобақасида яна бир ўзбекистонлик боксчи Иқболжон Холдоров рингга кўтарилди.
 
64 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Иқболжон Холдоров Жанубий Корея вакили Лим Хюн Сук билан жанг қилиб, рақибини 4:0 ҳисобида мағлуб этиб ярим финалга чиқди.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 49 кг вазн тоифасида рингга кўтарилган Ҳасанбой Дўстматов қирғизистонлик рақиби Мирлан Туркбай ўғлини 5:0 ҳисобида мағлуб этиб, ярим финалга йўлланма олган эди.
 
Бугун яна икки нафар ўзбек боксчилари чорак финалда ўз жангларини ўтказадилар:
 
16:15. 56 кг. Миразизбек Мирзахалилов — Харкуу Энк-Амар (Мўғулистон).
17:15. 75 кг. Исроил Мадримов — Сайидшаҳин Мусавий (Эрон).
Акмалхон Эшонхонов Жакартадан махсус
Суратлар муаллифи Маъруфжон Асқаров

Теглар:Осиё ўйинлари Asian Games Иқболжон Холдоров 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!