...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев 452 миллион долларлик лойиҳанинг тамал тошини қўйди


12:31, 29.08.2018 Жамият
 4 634

Лойиҳани 2020 йилда қуриб битказиш режалаштирилган.

Аввалроқ, Шавкат Мирзиёев Бекободда янги қурилган цехни ишга туширгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Президент Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон металлургия комбинати” АЖ жамоаси билан учрашган. Давлат раҳбари уларни Мустақиллик байрами билан табриклаб, ушбу комбинат мамлакат саноатида муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлаган.
 
Президент комбинатда қуйиш-прокатлаш мажмуасини қуриш лойиҳасини амалга оширишни бошлаш учун тамал тоши қўйди.
 
Мазкур лойиҳа доирасида комбинатнинг ўз маблағлари ҳисобидан 91 миллион доллар, Россиянинг “Газпромбанк” ва Швецариянинг “Кредит Свисс” банклари кредитлари ҳисобидан 361 миллион доллар, жами 452 миллион доллар маблағ ўзлаштирилади.
 
Лойиҳа 2020 йилда тўлиқ ишга туширилиб, йилига 1 миллион тонна қўшимча пўлат лист маҳсулотини ишлаб чиқариш имконияти яратилади, 400 дан зиёд янги иш ўринлари ташкил этилади. Натижада комбинатда 2021 йилда тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини йилига 2,1 миллион тоннага етказиш режалаштирилган.
 
Республикага прокатланган листлар импортининг камайиши ҳисобига йилига 350 миллион доллар валюта маблағлари иқтисод қилинади.




 
Шунингдек, янги қурилаётган Тошкент металлургия заводининг асосий хомашёси бўлган иссиқ холатда прокатланган листларга бўлган 500 минг тонна йиллик эҳтиёж тўлиқ қопланади. Қуюв-прокат мажмуасининг қурилиши Италиянинг “Даниели” компанияси томонидан амалга оширилади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон металлургия комбинати қуйиш-прокатлаш мажмуаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар