52 кг ваўе тоифасида жанг қилган Жасурбек Латипов ҳам кумуш медални қўлга киритди.
49 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Ҳасанбой Дўсматов олтин медаль учун кечган баҳсда кубалик Йоханис Аргелагосга қарши рингга кўтарилди.
Кескин ва муросасиз тарзда кечган баҳсда Рио олимпиадаси ва Тошкентда ўтган Осиё чемпионати ғолиби бўлган Ҳасанбой рақибига имконият қолдирмади. Аммо ҳакамларнинг фикри бошқачароқ бўлди. Жанг давомида ўз устунлигини намойиш этган Ҳасанбой улар қарорига кўра 2:3 ҳисобида мағлуб бўлди ва ўз фаолиятида илк бор жаҳон чемпионатининг кумуш медалини қўлга киритди.
Шунингдек, 52 кг вазн тоифасида ўз жангларини ўтказаётган ўзбекистонлик Жасурбек Латипов финалда яна бир кубалик боксчи Ёсбани Веитиага қарши жанг ўтказди.
Ушбу баҳсда ҳакамлар бир овоздан кубалик боксчисининг ғалабасини қайд этди.
Шу тариқа 25 ёшли боксчи фаолиятида иккинчи бор жаҳон чемпионатининг кумуш медалларига эга чиқди.