Шаҳарда ёнғин хавфи сабабли 200 та хонадон кўчирилиши хабар қилинди.
АҚШнинг шимоли-ғарбида кучаяётган ўрмон ёнғинлари Лос Анжелес шаҳрига етиб келди. Шу сабабли юзлаб аҳоли вакиллари шаҳарни тарк этмоқда. Бу ҳақда “abc7.com” нашри хабар берди.
Шаҳар маъмурияти 200 та хонадон эгаларига ўз уй-жойидан кўчиш тўғрисида огоҳлантириш берган. Бунга ўрмон ёнғинларининг 8 километр квадрат майдонга ёйилганини асос сифатида келтирган.
Ёнғин сабабли 210-Freeway трассасида ҳам вақтинчалик транспорт ҳаракати тўхтатилган.
Оловнинг тушуниб бўлмас ҳаракати ҳамда шамолнинг кучайиши оқибатида ҳар томонлама аниқ хулоса беришнинг имкони мавжуд эмаслиги хабар қилинмоқда.

Зоҳиршоҳ Жўраев