Давид Саакашвили Украинада вақтинчалик яшаш қоидаларини бузганликда айбланган эди.
Украина Миграция хизмати 2 сентябрь куни Михаил Саакашвилининг укаси Давид Саакашвилини қўлга олган эди. Бу ҳақда “112 Украина” нашри хабар берди.
Давид Саакашвилига нисбатан айтарли айбловлар йўқлиги сабабли Киевдаги миграция хизмати биносидан қўйиб юборилди. Унга нисбатан вақтинчалик яшаш билан боғлиқ қонунларни бузганлик айби қўйилган эди.
Унга нисбатан қўйилган айбловлар асосланмагани сабабли Давид қўйиб юборилган ҳамда Киевда қолган. Унга нисбатан Украина ИИВ мамлакатда яшаш билан боғлиқ қоидаларни бузгани учун депортация қилиш чораси қўлланилиши мумкинлигини айтиб ўтган эди.
Аввалроқ, Грузиянинг собиқ президенти, Одесса вилоятининг собиқ губернатори Михаил Саакашвили Украина фуқаролигидан маҳрум бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

Зоҳиршоҳ Жўраев