...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШга жавоб бериш навбати Россиядами?


20:24, 02.09.2017 Олам
 5 350

Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан АҚШнинг Москвадаги элчихонаси маслаҳатчи вакилига норозилик нотаси берилди.

Аввалроқ, ҳаво сифатини назорат қилувчи АҚШ агентлиги вакиллари Россия Федерациясининг Сан-Франциско шаҳридаги консуллик идорасига ваколатхона мўриларидан кўтарилган тутун сабабли ташриф буюргани ҳақида хабар берган эдик.
 
Россия Федерацияси АҚШ томонининг Сан-Францискодаги экологик текширишлар юзасидан келтириб чиқарган важлари натижасида совуқлашаётган муносабатлар тўғрисида норозилик нотасини юборди.
 
Бу ҳақда Россия ТИВга асосланиб РИА Новости агентлиги хабар берди.
 
Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан АҚШнинг Москвадаги элчихонаси маслаҳатчи вакилига норозилик нотаси берилди.
 
2 сентябрь куни АҚШнинг Москвадаги элчиси Э.Годфри Россия ТИВга чақиртирилди. Унга Россия мулки ҳисобланган Вашингтондаги савдо ваколатхонасида ўтказилган тинтув юзасидан маълумот бериши сўралди.
 
Россия Федерацияси АҚШнинг халқаро нормаларни бузиши билан боғлиқ агрессиясига жавоб қайтаришини билдирди.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Россия АҚШ Дипломатик инқироз 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!