...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Реал” футболчиси ўйин вақтида жиддий жароҳатланди


19:48, 02.09.2017 Спорт
 4 244

Даниель Себальос бир неча кун бўйин фиксаторини тақиб юришга мажбур бўлади.

Мадриднинг “Реал” футбол клуби ярим ҳимоячиси Даниель Себальос Испания ва Италия ёшлар терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви (3:0) да жиддий жароҳат олди.
 
Маълум бўлишича, ёш футболчи ўйин вақтида бўйнини шикастлаб олган.
 
Себальос учрашув якунлангандан кейин ўзида бош айланиши ва беҳузурликни ҳис қилган.
 
Шифокорлар Даниельга фақатгина тиббий кўрикдан ижобий натижа билан ўтганидан сўнг уйга қайтишга рухсат беришган.
 
Ташҳисларга кўра, Себальоснинг умуртқа поғонасида ҳеч қандай синиш белгилари йўқ, бироқ у бир неча кун бўйин фиксаторини тақиб юришга мажбур.
 
“Себальос боши айланаётгани ҳақида айтди. Ҳозирча унинг саломатлиги яхши бўлишидан умидворман. Жамоа шифокори унинг соғлиги билан шуғулланмоқда.
 
Асосийси Себальос саломатлиги ёмонлашаётгани ўз вақтида айтди. Акс ҳолда, унга қарашга улгурмай қолишимиз мумкин эди”, дейди Испания ёшлар терма жамоаси мураббийи Альберта Селадес.
 
Маълумот учун, бугун, 2 сентябрь куни Испания терма жамоаси ЖЧ-2018 саралаш босқичи доирасида Италияни ўз майдонида қабул қилади. Учрашув Тошкент вақти билан 23:45 да бошланади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Даниель Себальос Реал 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!