...
МЕНЮ
ONLINE TV

Asian Games. Иқболжон Холдоров ҳам финалда, Исроил Мадримов жангига оз қолди


17:01, 31.08.2018 Спорт
 1 525

Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Иқболжон Холдоров япониялик Дайсуке Нариматсу билан жанг ўтказди.

Бугун, 29 август куни ўзбекистонлик боксчилар Осиё ўйинлари-2018 мусобақасининг ярим финал босқичида жангларини ўтказмоқдалар.

64 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Иқболжон Холдоров япониялик Дайсуке Нариматсу билан жанг ўтказди. Ушбу жангда Иқболжон 5:0 ҳисоби билан ғалаба қозониб, финалдаги жангини нақд қилди.



Аввалроқ Жасурбек Латипов ва Шунқор Абдурасулов ва Бобоусмон Ботуров, Ҳасанбой Дўстматов ҳамда Миразиз Мирзаҳалиловлар мусобақа финалига йўлланма олган эди.

Бугун яна 75 кг вазн тоифасида Исроил Мадримов филиппинлик Феликс Марсьял билан жанг қилади.
Акмалхон Эшонхонов Жакартадан махсус
Суратлар муаллифи Маъруфжон Асқаров

Теглар:Осиё ўйинлари Asian Games Иқболжон Холдоров 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!