...
МЕНЮ
ONLINE TV

Asian Games. Ўзбекистонда 18-олтин! Иқболжон Холдоровда ғалаба


13:50, 01.09.2018 Спорт
 1 436

Яна икки нафар боксчимиз финалда рақибини кутяпти.

Осиё ўйинлари мусобақасида бешинчи боксчимизнинг финал жанги ҳам якунига етди.
 
64 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Иқболжон Холдоров мўғулистонлик рақиби Баатарсух Чинзоригини 5:0 ҳисобида мағлуб этди.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳасанбой Дўстматов ҳиндистонликка ютқазиб қўйган эди. Иккинчи жангда Жасурбек Латипов филиппинлик рақибини 3:1 ҳисобида таслим этди ва олтин медални расмийлаштирди.
 
Сўнгра Миразизбек Мирзахалилов ҳам Шимолий Корея вакилини жароҳат эвазига ютган эди. Аммо Шунқор Абдурасулов мўғулистонлик боксчига ютқазиб қўйди.
 
Бугунги финал жанглари.
 
13:15. 69 кг. Асланбек Шимбергенов (Қозоғистон) - Бобо Усмон Ботуров (Ўзбекистон)
 
13:30. 75 кг. Аманкул Абилхан (Қозоғистон) - Исроил Мадримов (Ўзбекистон).
Акмалхон Эшонхонов Жакартадан махсус
Суратлар муаллифи Маъруфжон Асқаров, Ҳасан Пирмуҳаммедов

Теглар:Иқболжон Холдоров 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!