...
МЕНЮ
ONLINE TV

Германиянинг машҳур сиётчиси Тошкентда меҳмон бўлди


18:10, 12.05.2016 Жамият
 2 237

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Германиянинг машҳур жамоатчилик ва сиёсат арбоби Лотар де Мезьер билан учрашув ўтказилди.

Бугун, 12 май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Германиянинг машҳур жамоатчилик ва сиёсат арбоби Лотар де Мезьер билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Лотар де Мезьер мамлакатимизга “Бирлашган Германияда трансформацион жараёнларнинг ва Ўзбекистон янги тарихи бошланғич босқичининг 25 йиллиги” мавзусидаги экспертлар учрашувида иштирок этиш учун келди.  Мазкур тадбир Тошкент шаҳрида Конрад Аденауэр номидаги жамғарманинг Марказий Осиё бўйича Минтақавий ваколатхонаси ва Ўзбекистон Фанлар академияси Тарих институти томонидан ташкиллаштирилган.
 
Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва ГФР ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболлари ҳамда Конрад Аденауэр номидаги жамғарманинг икки томонлама алоқаларни янада ривожлантиришдаги иштироки муҳокама қилинди.
 
Лотар де Мезьер Ўзбекистонда бўлиши чоғидаги кўрганлари ҳақида сўзлар экан, мамлакатимиздаги тарихий ўзгаришлар, архитектура ва маданий ёдгорликларни муҳофаза қилиш ҳамда ўзбек халқининг бой тарихий меросини асраб-авайлаш бўйича олиб борилаётган кенг кўламли ишлар унда илиқ таассурот қолдирганини таъкидлади.
 
Учрашувда Конрад Аденауэр номидаги жамғарманинг Марказий Осиё бўйича минтақавий ваколатли вакили Томас Кунце иштирок этди.

Теглар:Ўзбекистон-Германия Лотар де Мезьер Конрад Аденауэр 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар