...
МЕНЮ
ONLINE TV

Германия Ташқи ишлар вазири Ўзбекистонга келди


17:11, 30.03.2016 Жамият
 2 323

Учрашувда Германия Элчиси Наитҳарт Хёфер-Виссинг қатнашди.

2016 йилнинг 30 март куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар Вазири Абдулазиз Камилов икки кунлик расмий ташриф билан Ўзбекистонга келган Германия Федератив Республикаси Федерал ташқи ишлар вазири, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЙХҲТ) амалдаги раиси Франк-Вальтер Штайнмайер билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ташқи сиёсий идоралар раҳбарлари икки томонлама ҳамкорликнинг турли жиҳатларини муҳокама қилишди ҳамда минтақавий ва халқаро сиёсатга оид айрим муаммолар юзасидан фикр алмашишди.

Суҳбат чоғида айни пайтда Германия раислигидаги ЙХҲТ кун тартибининг долзарб масалаларига, шунингдек, Ўзбекистон ва Германиянинг ушбу ташкилот доирасидаги ўзаро ҳамкорлигининг ҳозирги ҳолати ва истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашувда Германия Элчиси Наитҳарт Хёфер-Виссинг қатнашди.

Теглар:Абдулазиз Камилов Германия Франк-Вальтер Штайнмайер 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар