...
МЕНЮ
ONLINE TV

ДАИШ чангалидан озод бўлган Пальмира


16:49, 30.03.2016 Олам
 3 260

Пальмира шаҳри Сурия ҳукумат армияси томонидан озод этилди.

Сурия ҳукумат армияси Пальмира шаҳрини ДАИШдан озод этди. Шаҳар учун жангларда 400 нафар жангари йўқ қилинди.  Шаҳар террористик ташкилот томонидан 2015 йилнинг май ойида босиб олинган эди. Ўтган деярли бир йил вақт ичида Пальмирадаги кўплаб тарихий бинолар вайрон қилинди. Ҳукумат кучлари тарихий шаҳарга киргандан сўнг, Пальмиранинг  бир қанча  суратлари пайдо бўлди
 
Дамашқдан кўплаб археологлар вайрон бўлган ва катта шикаст етмаган обидаларни текшириш учун юборилди.
 
Маълумотларга кўра,  тарихий обидалар бутунлай вайрон бўлмаган,  аслида мазкур ҳолатнинг акси кутилган эди.
 
Пальмира ҳукумат армияси учун ДАИШга қарши курашишда муҳим стратегик ҳудуд сифатида хизмат қилади.
 
Сурияда фуқаролик уруши бошланашидан олдин мазкур тарихий шаҳарга йилига 150 мингга яқин сайёҳ ташриф буюрган. Сурияликлар Пальмирани “Саҳро марвариди” деб атайдилар.
 
Қуйида ДАИШдан озод этилган Пальмира шаҳрининг суратлари эътиборингизга ҳавола этилади.
 


 





























Руслан Сулаймонов

Теглар:Пальмира ДАИШ Сурия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!