Кучли шамол оқибатида маъмурий ва турар-жой биноларининг том қисми алоҳида фрагментлари зарар кўрди.
Кучли шамол оқибатида маъмурий ва турар-жой биноларининг том қисми алоҳида фрагментлари зарар кўрди.
Шамол оқибатларини бартараф этиш мақсадида, жойларда туман ҳокимлари бошчилигида ФВБ, ИИБ, коммунал хизматлар ва бошқа тегишли идора вакилларидан иборат тезкор штаблар ташкил этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, кучли шамол оқибатларини бартараф этиш учун зарур бўлган куч ва воситалар сафарбар этилди.
Ҳозиргача, жабрланганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаган.
Бугун, 25 декабрь куни ҳам Навоий вилоятида кучли шамол эсиши кутилаётганлиги сабабли ФВВ фуқаролардан хавфсизлик чораларига риоя қилишларини сўрамоқда.