Қўлга олиш давомида жиноятчилар фаол қаршилик кўрсатиб, яширинишга уринганликларига қарамасдан улар зарарсизлантирилиб ушланган.
Шундан сўнг жабрланувчининг автомашинасида бир неча километр юриб, уни турар-жой уйлари ёнида қолдирган босқинчилар мол-мулклар билан жиноят содир этилган жойдан яширинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган, дея хабар беради пойтахт ИИББ матбуот хизмати.
Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан ўтказилган тергов-тезкор тадбирлари натижасида мазкур жиноятни Сергели туманида яшовчи, муқаддам судланган 1991 йилда туғилган Х.Шерзод ва 1978 йилда туғилган М.Мирзохидлар содир этгани аниқланган.
Содир этилган жиноятнинг оғирлик даражаси ва жиноятчиларнинг шахсини инобатга олиб, уларни Тошкент шаҳар ИИББ Жиноят қидирув бўлимининг малакали ходимлари ва махсус бўлим ходимлари билан ҳамкорликда ушлаш ҳақидаги қарорга келинди.
Қўлга олиш давомида жиноятчилар фаол қаршилик кўрсатиб, яширинишга уринганликларига қарамасдан улар зарарсизлантирилиб ушланган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, уларнинг бошқа жиноятларга алоқадорликлари текширилмоқда.