...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ақтўбе фожиаси юзасидан янги тафсилотлар маълум қилинди


16:39, 07.03.2018 Олам
 10 282

ИИВ йўловчиларни ташиш хизматларини кўрсатадиган корхоналар, транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказадиган ташкилотлар ҳамда суғурта компаниялари фаолиятини ўрганмоқда.

Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида автобус ёниши натижасида 52 кишининг қурбон бўлиши юзасидан очилган жиноий иш доирасида транспорт воситасининг эгаси ҳамда ҳайдовчиси текширилмоқда, дея хабар беради «Казинформ» агентлиги.
 
“Жиноий иш билан ИИВнинг энг малакали мутахассислардан иборат тергов-оператив гуруҳи шуғулланмоқда. Иш Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқ-тартибот идоралари билан яқин ҳамкорликда амалга оширилмоқда”, деган вилоят ички ишлар департаменти бошлиғи ўринбосари Ернат Калиакпаров.


 
Журналистларнинг автобус эгаси ҳам ишга жалб қилинадими, деган саволига у “нафақат ҳайдовчилар, балки автобус эгаси ҳам текшириляпти”, дея жавоб берган.
 
Бу каби ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида, Е.Калиакпаровнинг сўзларига қараганда, мамлакат ички ишлар вазирлиги йўловчиларни ташиш хизматларини кўрсатадиган корхоналар, транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказадиган ташкилотлар ҳамда суғурта компаниялари фаолиятини ўрганмоқда.
 
Эслатиб ўтамиз, 18 январь куни Ақтўбе вилоятидаги автомобиль трассасида автобуснинг ёниб кетиши оқибатида 52 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. 5 киши, жумладан, 3 қозоғистонлик ва 2 ўзбекистонлик омон қолди. Орадан кўп ўтмай автобуснинг уч нафар ҳайдовчиси ҳибсга олиниб, уларга нисбатан жиноий иш қўзғатилди.
 
Қайд этиш керакки, бу фожиадан кейин Ақтўбе вилоятида юз берган яна иккита ЙТҲда ўзбекистонликлар жабрланди.
 
25 февраль куни Хромтау туманидаги Жариқ посёлкаси яқинида “Самара – Чимкент” трассасида йўловчи автобуси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлиб, унда 7 нафар юртдошимиз жароҳатланди.
 
5 март куни мазкур вилоят ҳудудидан ўтувчи “Самара-Чимкент” автомобиль йўлида ҳаракатланаётган  “КАМАЗ” юк машинаси билан “Опел-Астра” енгил автомашинасининг тўқнашуви натижасида 2 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди.
Фирдавс БЕК

Теглар:Ақтўбе ҳайдовчи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!