Босқинчи уйнинг эгасига жиддий жароҳатлар етказгани аниқланди.
Кеча, 16 апрель куни Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида номаълум шахс томонидан М.Жабборовага ўз уйида оғир тан жароҳати етказилиб, унинг тақинчоқлари ва қўл телефонларини олиб кетилгани аниқланди. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Хабарда таъкидланишича, ўша куни соат эрталабги 6:00ларда босқинчи уйнинг очиқ қолган деразаси орқали кириб, 1980 йилда туғилган фуқаро М.Жабборованинг чап сон қисмига пичоқ билан урган ва унга оғир жароҳат етказган.
Шундан кейин, у жабрланувчининг қулоғидаги зираги ва 2 дона мобиль телефонини олиб, воқеа жойидан қочиб кетган.
М.Жабборова бўлиб ўтган воқеа ҳақида туман ИИБ ходимларига хабар берган.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Пастдарғом тумани Чимбой маҳалласида яшовчи 1991 йилда туғилган фуқаро Ф.Ниёзов содир этгани аниқланган ва у ИИБ ходилари томонидан қўлга олинган.
Ҳозирда воқеа юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Икром Раҳмон