...
МЕНЮ
ONLINE TV

Самарқандлик ўқитувчи ўлимида айбдорлар лавозимидан озод этилди


19:57, 17.04.2018 Жамият
 14 390

14 март куни Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида 42-умумтаълим мактабининг 23 яшар ўқитувчиси Диана Еникеевани соат 13:00 да Каттақўрғон тумани Алижон маҳалласи ҳудудидан ўтувчи М-37 йўлининг 66-километрида 30 Y 275 JA давлат рақамли “КамАЗ” русумли юк машинаси уриб юборганди. У шаҳар кўчаларини ободонлаштириш ишларига мажбурий жалб қилингани айтилганди. 

Президент Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилоятига ташрифида ушбу воқеани эслаб, унда ўзини айбдор ҳис қилаётгани ҳақида айтган эди. 

Давлат раҳбари ташаббуси билан мамлакатда ижтимоий соҳа ходимларини мажбурий меҳнатга жалб этиш масаласи кун тартибига чиқди. 

Бугун, 17 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот котиби Комилжон Алламжонов ушбу масалада брифинг ўтказди. 

Айни вақтда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов видеоселектор йиғилиши ўтказмоқда. 

Унда Самарқанд вилоят ҳокими сўз олиб, Диана Енекееванинг вафотидан сўнг олиб борилган ишлар ҳақида маълумот берди. 

Унинг айтишича, Каттағўрғон тумани халқ таълими бўлими мудири ва Диана Енекеева фаолият юритган 42-умумий ўрта таълим мактаби директори лавозимидан озод этилган.
Қамариддин Шайхов,
“Qalampir.uz” интернет нашри раҳбари

Теглар:Диана Еникеева 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар