Ўзбекистонда Қодир Жўраевдан бошқа депутатлар ҳамон тил тишламоқда.
Хабарингиз бор, жорий йилнинг 14 март куни Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида 42-умумтаълим мактабининг 23 яшар ўқитувчиси Диана Еникеева бахтсиз ҳодиса сабаб вафот этган эди.
Ушбу ҳодиса ижтимоий тармоқларда катта шов-шувга айланди. Бир ҳафтадирки, муҳокамаларга тингани йўқ. Фойдаланувчилар ўқитувчи мажбурий меҳнатга жалб қилиниб, Самарқанддаги катта йўлни тозалашга олиб чиқилганини иддао қилмоқда. Бироқ, расмийлар, хусусан Каттақўрғон тумани ҳокими ўринбосари М.Музаффаров ҳамда Вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Қ.Саидов ҳолат бўйича баёнот бериб, ўқитувчининг мажбурий меҳнатга жалб қилинганини рад этди.
Ушбу воқеадан сўнг, “Автотест” монополиясига қарши чиққан депутатлардан бири, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Қодир Жўраев ўқитувчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилган ҳолда, уларнинг мажбурий меҳнатга жалб этилишига эътироз билан чиқди. Жўраев ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифасида шундай ёзади:
“Ўқитувчига нисбатан муносабат ўзгариши шарт!
Қадрли дўстлар, азиз хамкасблар! Охирги 2-3 кундан бери Самарқанд вилоятида ёш ўқитувчи – Диана Еникееванинг (синглимизни Худо раҳмат килсин!) бевақт ўлимига сабаб бўлган мудҳиш фожиадан сўнг мамлакатимизда таълимга, ўқитувчиларга бўлган муносабат тўғрисида турли фикрлар билдирилмоқда. Ижтимоий тармоқларда кўплаб юртдошларимиз ўқитувчининг жамиятимиздаги ҳозирги паст мавқеини алоҳида қайд этиб, ушбу ҳолатни кескин танқид остига олмоқдалар. Аксарият фикр-мулоҳазалар жуда ўринли, уларда жон бор.
Ҳаммамиз яхши биламиз, азал-азалдан халқимизда устоз ва мураббийлар ҳамиша қадрланиб, эъзозланиб келинган. Бироқ сўнгги ўн йилликлар давомида ўқитувчининг жамиятдаги обрўсига турли объектив ва субъектив сабабларга кўра анчагина путур етди. Бундай салбий ҳолатнинг келиб чиқиш сабабларини ковлаштирмаган ҳолда бир нарсани алоҳида айтмоқчиман: афсуски, ўқитувчини унинг функционал вазифаларига кирмайдиган турли юмушларга жалб килиш ҳолатлари айрим ҳудудларда ҳали-ҳануз учраб турибди. Ваҳоланки, кўча супуриш, дарахт оқлаш, фермерга кўмаклашиш ёки мактабни ремонт қилиш кабилар ўқитувчининг иши эмас. Биз бундай ҳолатларга чек қўйишимиз, ўқитувчининг мавқеини юксалтириб. жамиятимизнинг энг обрўли, энг мўътабар аъзосига айлантириш йўлида қатор чора-тадбирларни амалга оширишимиз зарур. Ўқитувчини мажбурий-ихтиёрий характердаги турли жамоат ишларига жалб қилишга ҳеч кимнинг ҳақи йўқ!
Энг аввало, ўз ҳамкасбларим – ҳурматли депутатларимизга мурожаат қилиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги тегишли муҳокамалар ва эшитувлар пайтида бу масалага алоҳида эътибор қаратишни илтимос қиламан. Зеро, жамиятдаги муаммолар кўпчилик томонидан, хусусан, сараланган қатлам – халқ вакиллари томонидан тан олиниб, кенг муҳокама қилинган тақдирдагина ҳал бўлиши мумкин!”
Ушбу масала хорижий ОАВда ҳам ҳафтанинг энг шов-шувли хабари бўлди. Шунга қарамай, Ўзбекистонда Қодир Жўраевдан бошқа депутатлар ҳамон тил тишламоқда. 2017 йилнинг октябрь ойида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 12-ялпи мажлиси йиғилишида Фуқароларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш бўйича Парламент комиссияси раҳбари этиб тайинланган Сенат раиси ўринбосари Светлана Ортиқова ҳам мазкур масалага нисбатан муносабат билдирганича йўқ.