...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШ пулларининг расаматини қиляпти


16:45, 22.03.2018 Олам
 4 900

Бюджетда энг кўп ҳаражат ҳарбий соҳага ажратилган

Дунёнинг энг бой мамлакати деб эътироф этиладиган АҚШ ҳам пуллик масалаларга келганда, етти ўлчаб, бир кесади.  Сўнгги тарқалган хабарларга қараганда, мамлакат бюджетдаги тақчиллик сабаб давлат органлари фаолиятини тўхтатиши, яъни “шатдаун” эълон қилиши мумкин.
 
АҚШ Конгресси навбатдаги “шатдаун”га йўл қўймоқчи эмас. Республикачилар ва Демократлар йиллик молиявий федерал бюджетни келишдилар. Бу ҳақда “Euronews” хабар бермоқда.
 


Навбатдаги бюджет 19 та давлат агентлигининг16 тасига кўрсатиладиган молиявий ёрдамни камайтиришни кўзда тутади.
 
Агарда эртагача уни Конгресснинг ҳар икки палатаси маъқулласа, давлат муассасаларини молиялаштиришга 1 трлн 300 млрд доллар ажратилади. Хусусан, энг омадли Пентагон бўлади: лойиҳа мудофаа харажатларини 80 млрд долларга, яъни сўнгги 15 йилда энг кўп миқдорда оширишни кўзда тутади.
 
Бюджетдан шунингдек, 420 млн доллар Украина ва 102 млн Грузияга бериладиган ёрдам пули, 1,6 млн доллар Мексика билан чегарада тўсиқлар қуриш учун ажратилган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:АҚШ Конгресс 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!