Президентлар Путин ва Трамп дунёдаги муаммоларни ўзаро муҳокама қилмоқчи
Владимир Путиннинг галдаги учрашуви Дональд Трамп билан бўлиши кутилмоқда. Икки мамлакат раҳбарлари телефон орқали учрашишни келишиб олишгани хабар қилинди.
Кремль учрашув вақти ва жойи белгиланмаганини айтмоқда. Ё сир тутиляптимикан? Ҳар ҳолда Трамп ва Путиннинг осонликча учрашиши жуда қийин масала. Аммо дипломатларга юқори даражадаги музокаралар ўтказишга тайёргарлик кўриш вазифаси топширилган:
“Мавжуд муаммоли масалалар учрашув амалга ошиши зарурлиги ва саммит ўтказиш лозимлигини кўрсатмоқда. Президентлар Россия Ташқи ишлар вазири ва АҚШ давлат котибига тезроқ алоқага чиқиб ушбу саммитнинг амалий қисмини ташкиллаштиришга кўрсатма беришга ваъдалашди”, деб маълум қилди Кремль Матбуот котиби жаноб Песков.
Дональд Трамп ҳам КХДР ва Украинадаги вазиятни муҳокама қилиш мақсадида Владимир Путин билан учрашув ўтказишни инкор қилмаяпти. Оқ уй раҳбари ҳам учрашув вақти ва жойига аниқлик киритмаган.
Маълумот ўрнида, 2017 йил 10 декабрда режалаштирилган Путин ва Трамп ўртасидаги учрашув, Трампнинг фикридан қайтиши сабабли қолдирилган эди.