Ҳайвонот боғида турли ўлкалардан келтирилган 70 дан ортиқ ҳайвон ва антиқа қушларни кўриш мумкин.
Фарғонада уч гектардан зиёд майдонни эгаллаган ҳайвонот боғи иш бошлади. Мазкур ҳайвонот боғи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 майдаги “2016-2020 йиллар даврида Тошкент ҳайвонот боғини ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида барпо этилди. Бу ерда турли ўлкалардан келтирилган 70 дан ортиқ ҳайвон ва антиқа қушларни кўриш мумкин. Ҳайвонот боғи иш бошлаши билан 60 га яқин иш ўрни ташкил этилди. Янги ходимларнинг аксарияти коллеж битирувчиларидир. Бу ҳақжа ЎзА ёзмоқда.
Ҳайвонот боғида тоғ ҳайвонлари сақланадиган бўлим анча кенг жойни эгаллаган. Шер, айиқ, тўнғиз каби ҳайвонлар махсус қафасларда сақланади. Тош уюмлари устида сакраб юрган тоғ қўйи, тоғ эчкиси, Африка туяқуши, лама, махсус ҳовузларда сузаётган ғозлар, ноёб балиқларни ҳайрат билан томоша қилаётган болажонларнинг қувончи чексиз, дейилади хабарда.
Маълумот учун, Ўзбекистонда 700 дан ортиқ турдаги умуртқали, яъни сут эмизувчи, судралиб юрувчи жонзотлар, балиқлар, амфибиялар ва 15 мингдан зиёд турдаги умуртқасиз ҳайвонлар бор.