
2,5 гектарда жойлашган отхонада ҳарбийлар ва “Ватанпарвар” тизими ходимлари учун отлар тайёрланади.
2,5 гектар майдонда жойлашган мажмуада асосан ҳарбийлар ва “Ватанпарвар” тизими ходимлари учун отлар тайёрланади. Бу ерда замонавий дренаж тизимига эга очиқ ва ёпиқ манежлар қад рослаган бўлиб, солярий барча керакли жиҳозлар билан таъминланган. Бундай иншоотлар учун сифатли “қум” жуда муҳим. Майдон Навоий вилояти “Жерой”дан келтирилган кварц қуми билан қопланган. Мажмуа нафақат миллий, балки ҳалқаро даражадаги мусобақаларни ҳам қабул қилади.
Учта отхонанинг бири ёш йилқилар учун мўлжалланган, бу ерда отларни сифатли парвариш қилиш учун барча қулайликлар мавжуд. Оғилхонадаги суғоргич, охур ва бошқа барча жиҳозлар чет элдан келтирилган. Спорт ўйинлари учун тўсиқлар мамлакат корхоналари томонидан ҳалқаро стандартларга мос равишда ишлаб чиқарилган.
Жониворларнинг мажмуа ҳудудида қулай шароитда бўлиши учун махсус бассейн ва қумли от йўрттиргич бор. Бу эса бўлажак “ҳарбий отлар”га доимо яхши кўринишда қолишларига кўмаклашади. Жониворларнинг саломатлигини кузатиш ҳам қийинчилик туғдирмайди, чунки барча керакли жиҳозлар (УЗИ аппарати ва қон таҳлили шулар жумласидан) билан таъминланган лаборатория мавжуд.


Очиқ манеж атрофида 180 ўринли трибуна ва олтита шийпонча жойлашган.
“Водий тулпорлари” мажмуаси қурилиши “Кварц” АЖ маблағлари эвазига амалга оширилди. Яқин келажакда мажмуадаги отлар Ўзбекистонга ташриф буюрган сайёҳларга хизмат кўрсатиш учун тайёр бўлади.