...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон терма жамоаси Уругвайга етиб борди


22:47, 03.06.2018 Спорт
 3 266

Уругвайга қарши учрашув 7 июндан 8 июнга ўтар куни Тошкент вақти билан тонг саҳарда соат 04:00 да бошланади.

Аввалроқ, 7 июнь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафарда Уругвай терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида иштирок этиши ҳақида хабар берган эдик.
 
Бугун, 3 июнь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари Тошкент-Истамбул-Мадрид-Монтевидео йўналиши бўйлаб сафар қилиб, Уругвай пойтахтига етиб бордилар. Ўзбекистон делегацияси Монтевидео шаҳридаги Raddison Montevideo Victoria Plaza меҳмонхонасига жойлашди.
 
Россияда бўлиб ўтадиган 2018 йилги Жаҳон чемпионати иштирокчиси бўлган Уругвай билан бўладиган ўйин навбатдаги катта мусобақалар олдидан футболчиларимиз учун катта тажриба бўлиши кутилмоқда.
 
Эслатиб ўтамиз, Уругвайга қарши учрашув 7 июндан 8 июнга ўтар куни Тошкент вақти билан тонг саҳарда соат 04:00 да бошланади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Ўзбекистон МТЖ Уругвай 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!