...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фарғонада “Қизил китоб”га киритилган сайғоқларнинг шоҳлари ва териси ноқонуний равишда сақланаётгани аниқланди


13:07, 14.07.2016 Жамият
 5 075

Сайғоқ миллий ва халқаро “Қизил китоб”га киритилган бўлиб, уни овлаш 1992 йилдан бошлаб қатъиян ман қилинган.

Яқинда Фарғона вилояти божхона бошқармаси ва Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари билан хамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида йирик миқдордаги сайғоқ шоҳларининг контрабандаси фош қилинди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси Ахборот хизмати хабар берди.
 
Фарғона шаҳридаги омборлардан бири амалдаги тартибларга мувофиқ холислар иштирокида кўздан кечирилганда, ушбу омборда 468 дона сайғоқ шоҳлари ҳамда 72 дона мазкур турдаги шоҳлар бўлаклари, бундан ташқари 170 дона терилар яширин равишда сақланаётганлиги фош қилинди.
 
Суриштирувлар давомида аниқланишича, ноқонуний равишда олиб чиқишга мўлжалланган ушбу ноёб маҳсулотлар ва терилар Сўх туманида истиқомат қилувчи Фарҳод Амуровга (исм-шарифи ўзгартирилган) тегишли бўлиб, дастлабки маълумотларга кўра, уларнинг нархи салкам 148 млн сўмни ташкил қилар экан.
 
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув жараёнлари давом эттирилмоқда.
 
Маълумот учун, Сайғоқ миллий ва халқаро “Қизил китоб”га киритилган бўлиб, уни овлаш 1992 йилдан бошлаб қатъиян ман қилинган. Сайғоқ сонининг қисқариш тезлиги жиҳатидан сут эмизувчилар орасида ўзига хос “рекордчи” ҳисобланади – сўнгги 25 йил давомида ушбу жониворлар 95 фоизгача қисқарган.
 
Амалдага тартибларга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остидаги ёввойи ҳайвонларни табиий муҳитдан олиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг розилигига биноан, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан бериладиган рухсатномалар асосида амалга оширилади.

Теглар:Сайғоқ шоҳлар Сайғоқ Давлат божхона қўмитаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар