Кўп қаватли уйнинг йўлагида турган велосипед, самокат ва аравачани ўғирлаган аёл қўлга тушди.
Ўтказилган текширув давомида ушбу аёл 1972 йилда туғилган Лилиана Налилевна Ежкова эканлиги маълум бўлган. У 14 ноябрь куни тунги соат 03:00ларда Мирзо Улуғбек тумани ҳудудида жойлашган кўп қаватли уйнинг йўлагида турган ўзганинг мулкини ўғирлашда гумон остига олинган.
Аниқроғи, гумондор кўп қаватли уйнинг йўлагида қаровсиз қолдирилган, фуқаро Акмал Асрарович Астановга тегишли бўлган болалар аравачаси, велосипед ва самокатини ўғирлаган, сўнг жиноят жойидан яширинган.
Мазкур ҳолат юзасидан, Мирзо Улуғбек тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 1-қисмига асосан ўғирлик, яъни ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.