Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорига асосан тест синовлари тизими такомиллаштирилади.
Энди эса бунга чек қўйилди, санъат йўналишида таълим олишни истовчи абитуриентлар фақат ижодий имтиҳон натижасига кўрагина ОТМга қабул қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 16 ноябрдаги “Республика олий таълим муассасалари бакалавриатига кириш тест синовларини ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ маданият, санъат, дизайн, тасвирий ва амалий санъат, санъатшунослик, мусиқий таълим, спорт ва жисмоний тарбия соҳасидаги таълим йўналишларига ҳужжат топширган абитурентлар тест синовлари топширмайди. Улар фақат ижодий имтиҳонлар орқали ўқишга қабул қилинади.