Одатда эркаклар касалликни оёқда ўтказишади ва вақт ўтиб, саломатликдаги салбий ўзгаришлар қаердан пайдо бўлганини тушуна олмай юришади.
Саратон
Саратон касаллиги ҳар қандай ёш ва жинсдаги инсонда аниқланиши мумкин. Бироқ унинг айрим турлари кўпроқ эркаклар орасида учрайди. Жигар, қизилўнгач саратони эркаклар орасида аёлларга нисбатан 2-4 марта кўпроқ учрайди.
Бундан ташқари, саратоннинг фақат аёлларда учрайдиган турлари бор. Булар кўкрак саратони, бачадон саратони. Шунингдек, фақат эркаклар чалинадиган саратон турларига простата саратони, эркаклар жинсий аъзоси саратони кабилар киради.
Аутизм
Аутизм касаллиги қизларга қараганда ўғил болалар орасида кўпроқ учрайди. Фанда бунинг аниқ сабаби топилмаган. Маълумотларга кўра, ўғил болалар орасида аутизм касаллиги қизларникига қараганда 4-5 марта кўпроқ учрар экан.
Қандли диабет
Diabetologia тадқиқоти натижаларига кўра, қандли диабетнинг иккинчи босқичи кўпроқ эркаклар орасида аниқланади.
Алкоголизм
Табиийки, спиртли ичимликларни ичиш ва унга ружу қўйиш эркаклар орасида кўпроқ учрайди. Авваллари у иллат саналарди, ҳозирда ичувчилар сонининг кўплиги сабабли сурункали касаллик ҳисобланади.
Шахснинг ижтимоий ҳаётда ўзини топа олмаслиги
Эркаклар орасида бу кўрсаткич 2 фоиздан 4 фоизгача бўлган миқдорни, аёллар орасида эса 0,5 фоиздан 1 фоизгача бўлган миқдорни ташкил этади. Олимлар ушбу ҳолатга ҳам изоҳ топа олишмаган.
Грипп
АҚШнинг Жонс Хопкинс номидаги университети қошидаги Johns Hopkins Bloomberg School of Public Health тадқиқот маркази аёлларда бўладиган эстроген гармони “influenza A” вирусига бўлган мойилликни камайтиради. Эстроген гармонлари эркаклар организмида ҳам мавжуд, аммо жуда кам миқдорда. Шу сабабли одатда аёллар организми касалликни тезда енгиб ўтиб кета олади, эркаклар эса грипп билан бир неча кун кўпроқ оғришлари кузатилган.