...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бугун британияликлар ғалвирни сувдан кўтаради


12:10, 23.06.2016 Олам
 2 989

Британияликлар референдум орқали ЕИ ташкилотидаги тақдирларини ҳал қиладилар.

Бугун, 23 июнь куни Буюк Британия аҳолиси учун тарихий сана бўлиши мумкин. Инглизлар мамлакатнинг Европа Иттифоқи таркибида қолиши ёки ундан чиқишини референдум орқали аниқлайдилар. Овоз берувчилар тонги соатлардан сайлов участкаларига йўл олдилар. Бу ҳақда “CNN” хабар бермоқда.
 
Мазкур референдумда 46.5 миллион киши рўйхатдан ўтди ва бу рекорд даража ҳисобланади. Реферндумда иштирок этиш учун Уельс, Шотландия, Шимолий Ирландия, Англия ва Гибралтар аҳолиси рўйхатдан ўтган.
 
Бир неча ой давомида муҳокама қилиб келинаётган масала: Буюк Британия ЕИ таркибида қоладими ёки йўқ, бу референдумда ҳал қилинади.
 
18 ёшга тўлган Британия фуқароси, шу жумладан, ирландиялик ва Ҳамдўстлик мамлакатларининг фуқаролари Буюк Британияда яшаётган бўлса, овоз бериш ҳуқуқига эга. Чет элда яшаётган британияликлар эса ўз овозларини электрон почта орқали юбордилар. 
 
Сайлов участкалари маҳаллий вақт билан тонги соат 7:00да очилди ва кечки соат 22:00да тугайди. Ярим кечага бориб референдум натижаси аниқ бўлади ва жума куни эрталаб эълон қилинади.
 
Натижалар сайлов округлари бўйича эмас, балки 12та минтақа бўйлаб эълон қилинади, яъни Шотландия, Уельс, Шимолий Ирландия, Лондон ва Англиянинг саккиз минтақаси.
 
Маълимот ўрнида,  Буюк Британия 1973 йилда Европа Иттифоқига аъзо бўлиб кирган.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Буюк Британия Референдум Европа Иттифоқи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!