...
МЕНЮ
ONLINE TV

Плутонда ер ости океани борлиги аниқланди


11:56, 23.06.2016 Олам
 2 684

Митти сайёрани тадқиқ қилаётган New Horizont станцияси юборган маълумотлар Плутонда океан борлигига ишора қилмоқда.

АҚШ геофизиклари томонидан олинган маълумотларга қараганда, Плутонда ер ости океани мавжуд. Мазкур тадқиқот ҳақида “Science Daily” хабар бермоқда.
 
Агар митти сайёрадаги ер ости океани миллион ёки миллард йиллар олдин музлаган бўлса, Плутон ҳозирги пайтга келиб кучли шикастланган бўлар эди. Бу эса New Horizont станцияси ёрдамида Плутонни ўрганаётган олимларга маълум бўларди. Ҳозирда сайёранинг шикастланиш ҳолати аниқланмади ва Плутонда ер ости океани суюқ ҳолда мавжуд бўлиши мумкин.
 
Геофизиклар ўз нуқтайи назарларини митти сайёранинг иссиқлик эволюциясини компьютерда моделлаштириш орқали текшириб кўрдилар. Тажриба олинган маълумтоларга мос келди. Агар ер ости океани музлаганида, у гексагонал музлик (Ерда энг кўп тарқалган) кўринишида эмас, балки тригонал ҳолатда бўлар эди.
 
Тригонал гексагоналдан кўра кичикроқ ҳажмга эга ва суюқ ҳолатдан муз ҳолатга ўтаётганда кенгаймайди, аксинча, кичраяди.  Бундай ўзгаришлар Плутон юзасида глобал ўйиқлар ва шакл ўзгаришларига сабаб бўлар эди, лекин бундай ҳолат кузатилмади.
 
Агар океан юзасида муз қалинлиги 260 километрдан ортиқ бўлса, гексагонал муз шаклланиши эҳтимоли бор. Иссиқлик эволюциясининг янгиланган модели шуни кўрсатмоқдаки, Плутондаги ушбу кўрсатгич 300 километрдан ошиб кетган. Метан ва азотдан иборат муз қатқалоғи океанни яширади ва сув музланишини олдини олади.
 
New Horizont станцияси 2015 йил 14 июлда Плутонга секундига 14 километр тезлик билан 12.5 минг километр оралиқ масофада яқинлашди. Айнан шу пайтда митти сайёрага доир муҳим маълумотлар олинди.
 
New Horizont станциясининг тадқиқ қилиш 2020 йилларгача давом этади. Унинг асосий вазифаси Плутон ва унинг йўлдоши Харонни тадқиқ қилишдан иборат.
Руслан Сулаймонов

Теглар:АҚШ Плутон New Horizont Oкеан 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!