Иштирокчиларнинг амалга оширган ишларини баҳолаш учун Вазирликда 5 кишилик ишчи гуруҳ тузилади.
Низомга мувофиқ, рағбатлантириш танлов ўтказиш йўли билан амалга оширилади.
Танлов қуйидаги номинациялар бўйича ўтказилади:
- ташкилотларнинг барча бўлинмалари миқёсида ташкил этилган соғломлаштириш, жисмоний тарбия ва спорт машғулотларини мунтазам равишда ўтказганлиги учун;
- аҳолининг кенг қатламлари ўртасида оммавий спортни ривожлантириш, оммавий спорт тадбирларини ташкил этганлиги учун.
Танловда иштирок этиш учун ташкилотлар ҳар йили 1 августгача Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига қуйидаги ҳужжатларни топширади:
- амалга оширилган ишлар бўйича маълумот, видео- ва фотолавҳалар;
- ҳар бир танлов иштирокчилари томонидан жисмоний тарбия ва спорт соҳасида амалга оширилган ишлар юзасидан иштирокчининг ёзма ахбороти.
Иштирокчиларнинг амалга оширган ишларини баҳолаш учун Вазирликда 5 кишилик ишчи гуруҳ тузилади.
Ғолиблар ишчи гуруҳ томонидан 10 сентябргача аниқланади ҳамда сертификат, энг кам ойлик иш ҳақининг 50 баравари миқдоридаги пул мукофоти, қимматбаҳо совғалар, шунингдек “Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланади.
Танловни ўтказиш қуйидаги схемага мувофиқ амалга оширилади:
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2018 йилнинг 18 декабрь куни имзоланган “Юқумли бўлмаган касалликларнинг профилактикасини, соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва аҳолининг жисмоний фаоллиги даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорда давлат органлари ва ташкилотларда ходимларнинг ҳар кунлик гимнастика машқлари билан шуғалланишлари учун шароит яратили кераклиги айтилганди.
Унга кўра:
- иш куни давомида ишлаб чиқариш гимнастикаси машқлари;
- ҳафтасига камида бир маротаба ходимларнинг жисмоний тарбия-оммавий тадбирларда (югуриш, сузиш, футбол, волейбол, баскетбол, теннис ва бошқаларда) иштирок этишини назарда тутадиган “Саломатлик куни”;
мунтазам равишда ходимлар орасида оммавийлашган спорт турлари бўйича спорт мусобақалари ва бошқа жисмоний тарбия-оммавий тадбирлар ўтказиб борилиши амалиётга жорий этилади.